Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Оқдарёда жиддий ЙТҲ содир бўлди (фото)

Бугун, 29 июн куни соат тахминан 11.50 да Самарқанд вилояти Оқдарё тумани Даҳбед қўрғонига кираверишдаги М-37 йўналишида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Катта тезликда ҳаракатланиб келаётган "Нексия" йўл четида тўхтаб турган "Жигули" машинасига қаттиқ зарб билан урилган, деб ёзмоқда "Халқ сўзи" нашри.

Ҳодиса оқибатида жабрланганларга, зудлик билан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага олиб кетилган.

Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, "Нексия" ҳайдовчиси ухлаб қолган кўринади.