Bizni kuzating

Оқдарёда уч киши ис газидан ҳалок бўлди

Оқдарё туманидаги хонадонларнинг бирида уч киши ис газидан заҳарланиб ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Миллар” информацион дастурида маълум қилинди.

Аниқланишича, 15 октябрь куни кечки соат 16:00-17:00 атрофида Тараққиёт маҳалласидаги хонадонда ис газидан заҳарланиш ҳолати юз берган. ҳалок бўлганларнинг энг кичиги 4 ёш атрофида бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.