Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Оқдарёлик 8 нафар тадбиркорга оилавий нодавлат МТТ фаолиятини ташкил этиш бўйича рухсатнома топширилди

Оқдарё туманидаги 7-болалар мусиқа ва санъат мактабида мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари иштирокида Конституциямиз қабул қилинганининг 27 йиллиги муносабати билан “Конституция - бахтимиз Қомусимиз!” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда туманнинг мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар ва рақслар ижро этишди.

Шунингдек, тадбир давомида 8 нафар тадбиркорларга оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини ташкил этиш бўйича рухсатномалар топширилди.