Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўқинг, қизиқ: Эскалаторларда зина ва тутқичларнинг айланиш тезлиги ҳеч қачон бир хил бўлмаган

Эътибор берганмисиз: Метро ва ёки бошқа бирор жойда эскалаторда ҳаракатланаркансиз оёқ остидаги зиналар тезлиги ва сиз ушлаб турган тутқичлар тезлиги оз бўлса-да бир биридан фарқланади. Бир неча сонияда қўлингиз “илгарилаб кетганини” ҳис қиласиз.

Мутахассислар бу йўловчилар диққатини ошириш ва ҳаракат чоғида уларни уйқу элитмаслиги учун, деб изоҳлашса-да аслида бунинг боисини инсон руҳиятидан эмас балки техника имкониятларидан излаш керак.

Эскалатор — узлуксиз ҳаракатланувчи қия зинапоялардан иборат полотноли кўтариш-ташиш қурилмаси тарихи ҳам ўзига хос. Эскалатор биринчи марта 1984 йилда Нью Йоркнинг Кони Айленд истироҳат боғида аслида кўнгилочар қурилма сифатида ишга туширилган.

Метрода эскалатордан фойдаланиш эса 1989 йилда Лондон ер ости тизимида йўлга қўйилган.

Жаҳондаги энг узун эскалатор қаерда ўрнатилганидан  хабардормисиз? Бу Петербург метрополитенидаги ҳаракат йўналиши 86 метрлик эскалатор ҳисобланади. Оғир иш кунидан кейин бундай узунликдаги эскалаторда чиндан ҳам ухлаб қолиш мумкин.