Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Оқолтиндаги тунги ёнғинда бир оиланинг 6 аъзоси вафот этди

Бугун, 17 февраль куни соат 02:40 да Сирдарё вилояти Оқолтин тумани, Сардоба шаҳарчаси, Кўркам диёр МФЙ, Робот кўчасидаги 3-уй, 1-хонадонда ёнғин содир бўлган.

Ёнғин оқибатида уйнинг кириш йўлаги ва ётоқхонасининг 40 квадрат метр майдонидаги уй жиҳозлари ёнган.

Ёнғин соат 03:00 да ўраб олиниб, соат 03:45 да ўчирилган.

Аянчлиси, ёнғин туфайли ушбу уйдаги 6 нафар фуқаролар ҳалок бўлишган.

Вафот этган фуқаролар: Б.З. 1972 йилда туғилган (уй эгаси), Н.Х. 1976 йилда туғилган (турмуш ўртоғи), О.Ш. 1996 йилда туғилган (қизи), О.Д. 2006 йилда туғилган (қизи), О.А. 2010 йилда туғилган (ўғли), Н.Н. 2018 йилда туғилган (набираси).

Воқеа жойига ФВВ раҳбарияти, вилоят ФВБ, ИИБ, прокуратура, туман ФВБ, ССБ ходимлари, ИИБ тергов тезкор гуруҳи ҳамда тегишли хизматларнинг куч ва воситалари жалб этилган.

ФВВ матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.