Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўтган йили Жартепа чегара божхона постида198 нафар йўловчи божхона қонунбузилиш ҳолатларини содир этган

Маълумки, “Жартепа” чегара божхона пости Ургут туманида жойлашган. Табиийки, туман аҳолиси чегара орқали қўшни давлатга кўпроқ ўтиб қайтади. Вилоят божхоначилари бу гал Ургут тумани Жартепа маиший хизмат касб-ҳунар коллежида маҳалла фаоллари ва мактаб директорлари  иштирокида чегара божхона постлари орқали товарларни олиб кириш ва олиб ўтиш тартиби ҳамда аниқланган божхона қонунбузулиш ҳолатларига бағишлаб профилактика тадбирини ўтказди.

Тадбирда вилоят божхона бошқармасининг суриштирув ва маъмурий амалиёт бўлими бош инспектор-суриштирувчиси Ф.Аҳроров, туман ички ишлар бўлими катта инспектори Ш.Амонов, туман “Маҳалла” хайрия жамоат фонди раиси ўринбосари Р.Тўраев ва “Жартепа” чегара божхона пости ходимлари мавзу юзасидан тадбир иштирокчиларига тушунчалар ва ахборот беришди.

Таъкидландики, 2019 йил давомида 198 нафар йўловчи божхона қонунбузилиш ҳолатларини келтириб чиқаришган. Шундан 58 нафар Ургутлик фуқаролар ҳуқуқбузарлик содир этган.

“Самарқанд аэропорти” чегара божхона пости бош инспектор-смена бошлиғи Ф.Буронов, катта инспектор Ж.Мухторов ҳамда инспектор У.Ашуровлар Нуробод тумани 1-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 22 майдаги “Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳияти масаласида профилактика тадбир ўтказди. 

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати.