Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Озарбайжонда "Ўзбекистон киноси кунлари" бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 17-24 ноябрь кунлари Озарбайжонда "Ўзбекистон киноси кунлари" ҳафталиги бўлиб ўтади. Тадбирда 10 та (6 та бадиий, 4 та ҳужжатли) ўзбек фильмлари намойиш этилади.

"Ўзбекистон киноси кунлари"ни ўтказиш режаси жорий йилнинг 21-28 сентябрь кунлари Ўзбекистоннинг Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида ўтказилган “Озарбайжон киноси кунлари” ҳафталигида келишилган эди.

Озарбайжонлик киномухлисларга Абдухалил Мигноровнинг "Абу Исо Муҳаммад Термизий", Умид Ҳамдамовнинг "Иссиқ нон", Зулфиқор Мусоқовнинг "Берлин-Оққўрғон", Ҳилол Насимовнинг "Ҳаёт" каби бадиий фильмлари тақдим қилинади.

Ўзбек ва озарбайжон халқларининг маданияти, тили, қадриятлари бир-бирига ўхшайди. Ўзбек томошабинлари “Қайнона”, “Аршин мол олон”, “Аҳмад қаерда?” каби озарбайжон фильмларини ҳалигача завқ билан томоша қилади. Сентябрда бўлиб ўтган "Озарбайжон киноси кунлари" тадбири давомида ўзбек томошабинлари озарбайжонлик киноусталарининг янги фильмлари билан танишишган бўлса, Озарбайжонда бўлаётган "Ўзбекистон киноси кунлари" ҳафталигида қардошларимиз шундай имкониятга эга бўлишади.

Барно ЎНГБОЕВА.