Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўзбек-қозоқ чегарасини кесиб ўтиш учун қалбаки ҳужжатларни сотган ҳамшира қўлга тушди

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида ИИВ тергов бошқармаси ҳарбий-тергов бўлими тиббий ҳужжатларни қалбакилаштириш ва сотиш билан шуғулланган уч нафар кишини қўлга олди. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар қилди.

Хабарда айтилишича, Туркистон вилоятида ҳамшира қозоқ-ўзбек чегарасини кесиб ўтиш учун сохта ҳужжатларни сотиш билан шуғулланган.

Сохта таклифнома билан гўё Қозоғистон тиббиёт муассасаларида даволаниш учун чегарадан ўтиш мумкин эди. Фирибгарлар бундай таклифномани 3-8 минг тангадан сотишган.
Гумонланувчи уйи ва ишхонасида олдиндан муҳр босиб қўйилган 1 266 дона тиббий бланкалар аниқланди. Унга икки нафар шерик ёрдам берган.

Гумонланувчиларга 1,6 миллион танга (27,5 минг доллар) миқдорида жарима ёки 4 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилиши мумкин.