Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўзбекистон жамоаси Яман устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида Ўзбекистон — Яман ўйини бўлиб ўтди.

Вадим Абрамов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий жамоаси 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Мураббий учун бу илк расмий ўйин бўлди.

Тўпларни Санжар Қодирқулов, Элдор Шомуродов, Жамшид Искандаров, Ислом Тўхтахўжаев, Игор Сергеев киритди.

Йил якунига қадар “оқ бўрилар” олдида учта ўйин: сафарда 15 октябрда Сингапур, иккита ўйин уйда 14 ва 19 ноябрда Саудия Арабистони ва Фаластин жамоалари билан учрашади.

Яман билан жавоб учрашуви 2020 йил мартда бўлади.