Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўзбекистон коронавирус йўқ бўлган энг гўзал 19 мамлакат рўйхатига киритилди. Самарқанд алоҳида тилга олинган

Британиянинг нуфузли The Telegraph нашри коронавирус мавжуд бўлмаган энг чиройли 19 та мамлакатнинг рейтингини тузиб чиқди.

Мазкур рейтингда Ўзбекистон 14-ўринни эгаллади.

The Telegraph рўйхатида Ўзбекистон ҳудуди жиҳатидан Испаниядек келадиган катталиги ва гўзаллиги билан ажралиб турадиган мамлакат сифатида тавсифланган. Учта диққатга сазовор тарихий шаҳар - Бухоро, Хива ва Самарқанд алоҳида тилга олинган.

Коронавирус  мавжуд бўлмаган, дунёнинг энг чиройли 19 мамлакати:

Аргентина

Намибия

Куба

Туркия

Мўғулистон

Мадагаскар

Перу

Мальдив ороллари

Мальта

Лаос

Ботсвана

Жанубий Африка

Чили

Ўзбекистон

Польша

Колумбия

Венгрия

Боливия

Танзания