Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қирғизистон терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

Жорий йилнинг ноябрь ойида Тошкентда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 иккинчи саралаш босқичининг "D" гуруҳидан ўрин олган Саудия Арабистони ва Фаластинга қарши иккита расмий учрашувда майдонга тушади.

Муҳим баҳсларга тайёргарлик кўриш мақсадида Вадим Абрамов бошчилигидаги жамоа Қирғизистон миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. 

ЎФА хабарига кўра, учрашув 9 ноябрь куни Тошкентда "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади ва соат 17: 00да бошланади.

Ўртоқлик учрашуви

9 ноябрь (шанба)

ЎЗБЕКИСТОН - ҚИРҒИЗИСТОН

"Пахтакор" стадиони

Бошланиш вақти 17:00.