Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев вафот этди

Ўзбек болалар ёзувчиси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев 21 март куни 89 ёшида вафот этди.

Худойберди Тўхтабоев 1932 йил 17 декабрь куни Фарғона вилоятининг Катта Тагоб қишлоғида туғилган. 1949 йил Қўқон давлат педагогика институтини, 1955 йилда Тошкент Давлат университетини (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университетини) тамомлаган.

1958 йилдан Худойберди Тўхтабоев кейинги 14 йил мобайнида «Тошкент оқшоми», «Совет Ўзбекистони» газеталарида 300 дан ортиқ фельетонларини чоп этади. Шунингдек, «Гулистон», «Шарқ юлдузи», «Гулхан», «Ғунча», «Ёш куч» журналларида, «Ёш гвардия» ва «Камалак» босма нашрларида ижод намуналари билан иштирок этади.

1958 йил қисқа вақт мобайнида «Ёш гвардия», «Сир фош этилди», «Сеҳрли қалпоқча» каби китоблари омма эътиборига ҳавола қилинди.

Кейингроқ «Омонбой ва Давронбой», «Сариқ девни миниб», «Йиллар ва йўллар», «Беш болали йигитча», «Қасоскорнинг олтин боши», «Сеҳргарлар жанги ёки ширин қовунлар мамлакатида», «Жаннати одамлар» каби китоблари чоп этилади.