Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўзбекистонда пул алмашадими? Марказий банк раиси бунга аниқлик киритди

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси — сўмнинг деноминация қилиниши ҳақида миш-мишлар тарқалган эди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банк раиси валюта сиёсати бўйича ўтказилган матбуот анжуманида бунга аниқлик киритди.

“Деноминация оддийгина нолларни ўчириш эмас, катта иқтисодий харажат. Биз деноминация қилмоқчи эмасмиз. Марказий банк раиси сифатида айтмоқчиман,  деноминация ҳеч кимнинг хаёлида йўқ.

Деноминация иқтисодий барқарорлик ва кучли инфляция шароитида ўтказилади.  Бизда аҳвол ундай эмас", - деди Марказий банк раиси.