Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

3 нафар ўзбекистонлик Россиядаги муштлашув натижасида оғир тан жароҳати олишди

Мамлакатимизнинг Бош консулхонаси маълумотига кўра 2019 йилнинг 16 август куни Санкт-Петербург шаҳрининг Фрунзе туманида содир бўлган бир гуруҳ шахслар муштлашуви натижасида 3 нафар Ўзбекистон фуқаролари травматик қуролдан жароҳатланган. 
 
Бу ҳақида Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди. Улардан бири И.И.Жанелидзе номидаги Санкт-Петербург тез ёрдам илмий-тадқиқот институтига жойлаштирилган. Соғлиги ҳолати ўрта даражада оғир деб баҳоланмоқда.
 
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан терговгача бўлган тадбирлар олиб борилмоқда.
 
Бош консулхона тегишли ташкилотлар билан алоқа ўрнатган ҳамда мазкур вазиятни ўз назоратига олган.
 
Консуллик-ҳуқуқий департаменти эслатиб ўтадики, Россиянинг Шимоли-ғарбий федерал округи (Архангелск вилояти, Калининград вилояти, Карелия Республикаси, Коми Республикаси, Ленинград вилояти, Мурманск вилояти, Ненетс автоном округи, Новгород вилояти, Псков вилояти, Санкт-Петербург шаҳри, Вологода вилояти) ҳудудида жойлашган фуқароларимиз зарур вазиятларда мамлакатимизнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-965-029-41-49.