Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Ўзбеккино” миллий агентлиги ва Малайзиянинг “Illusion Pictures” Aquila Emas SDN BHD компанияси ўртасида келишув имзоланди

Ўзбекистон Республикаси ва Малайзия ўртасида фильм яратиш бўйича биринчи лойиҳа - 2014 йилда “Fajar Di Bukhara” телесериали суратга олиниб, телевидениеда намойиш этилганди.

Яқинда "Ўзбеккино" миллий агентлиги Малайзиянинг “Illusion Pictures” Aquila Emas SDN BHD компанияси билан икки томонлама ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади.

“Ўзбеккино” миллий агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқовнинг таъкидлашича, ушбу меморандум дунёга Ўзбекистон ва унинг буюк тарихи ҳақидаги янги фильмларни тақдим этиш, Малайзиядаги хорижий кино компанияларига мамлакатимизда фильмлар суратга олиш, кино туризмини яратиш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, 2005 йилда ташкил топган “Aquila Emas” Малайзиянинг нуфузли ижодий жамоаси саналади. Компания ўз маҳсулотларини Малайзия, Сингапур ва Брунейнинг турли телевизион тармоқларига етказиб беради. Бугунги кунда компания телефильмлар, телесериаллар, ҳужжатли фильмлар, саёҳат фильмлари, телевизион журналлар ва реклама роликларини ишлаб чиқаради.

"Ўзбеккино" миллий агентлиги ахборот хизмати.