Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Аи-92 бензинни Самарқандда ҳам сотувга чиқарди

"Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти ""UNG Petro" МЧЖ томонидан нефть маҳсулотларини сотиш ҳажмини ошириш бўйича Аи-92 бензин сотуви Фарғона водийси бўйлаб йўлга қўйилганлиги ҳақида маълум қилинган эди.

Айни пайтда Сирдарё, Жиззах, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида ҳам Аи-92 русумли юқори сифатли бензинни истеъмолчиларга сотиш ташкил этилди. Компаниянинг ушбу вилоятларидаги 10 та автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида маҳсулотлар истеъмолчиларга сотилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, "UNG Petro" Аи-92 русумли бензинни бошқа компанияларга нисбатан 14-15 фоизга арзонроқ сотишни йўлга қўйди.

Агар сизда “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли АЁҚШларда сотилаётган ёқилғининг сифати ва нархи билан боғлиқ мурожаат ёки фикр-мулоҳазалар бўлса, телеграм каналдаги @UNG_Petro_Bot орқали билдиришингиз мумкин.