Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўзини блогерман, деб таништириб товламачилик қилган шахс қўлга олинди

Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда. Қайд этилишича, Самарқанд шаҳрида жойлашган автомобилларни таъмирлаш корхонаси раҳбари Ў.Д. вилоят ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, ёши тахминан 25-30 ёшларда бўлган ўзини “Фаррух” блогерман деб таништирган шахс устахона устидан аризалар ёзиб, уни тинч қўймаслигини айтиб, 3 миллион сўм пул талаб қилаётганини маълум қилган ва унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Ҳолат юзасидан ички ишлар органлари томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, 1992 йилда туғилган, Самарқанд шаҳар Махтумқули кўчасида яшовчи Ф.С. тинч қўйиш эвазига ариза муаллифидан 2 миллион сўм пулни товламачилик йўли билан олаётган вақтда далилий ашёлар билан ушланган.  

Суриштирув давомида ушбу шахс бу каби ҳолатларни бошқа фуқароларга нисбатан ҳам содир қилганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ф.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда қамоққа олинган.