Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл воқеаси бўйича расмий маълумот берилди

Ижтимоий тармоқларда Бухорода аёлни поезд босиб кетганлиги ҳақида хабар тарқалди. Прокуратура ҳолат юзасидан маълумот берди.

Аниқланишича, 2022 йил 26 сентябрь куни соат 06:00 да "Хўжадавлат-Бухоро-1" йўналишидаги поезд 43-РЗД ва Мургак темир йўл бекатлари оралиғида ҳаракатланиб келаётган вақтда Когон шаҳрида яшаган 38 ёшли аёл ўз жонига қасд қилиш мақсадида поезд тагига ўзини ташлаган ва олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирги вақтда юқорида қайд қилинган ҳолат юзасидан Бухоро транспорт прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.