Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Парижда сўз эркинлиги фонида намойишлар бўлиб ўтмоқда

30 январь куни Францияда бўлиб ўтган норозилик намойишларида 33 мингга яқин (шундан, 5 мингга яқини Парижда) киши иштирок этди. Бу ҳақда республика ички ишлар вазирлиги маълумотларига асосланиб BFMTV хабар бермоқда.

Франциянинг турли шаҳарларида «Глобал хавфсизлик тўғрисида»ги қонун лойиҳасига қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда. Пойтахтда бошланган дастлабки тинч норозилик намойишлари полиция билан тўқнашувларга айланди. Тартибни муҳфаза қилиш органлари ходимлари намойишчиларга карши сув пуркагич ва кўздан ёш оқизувчи газ ёрдамида жисмоний куч ишлатди. Намойишчилар тарқатилиши «Ҳарбий шарҳ» telegram каналидаги видеода акс этган.

Франция ички ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, 30 январь куни мамлакатда 35 киши, шу жумладан, Париж кўчаларида 28 киши ҳибсга олинган, икки полициячи жароҳат олган.

Франциядаги норозилик намойишлари ўтган йил охирида Миллий Ассамблея томонидан «Глобал хавфсизлик» тўғрисидаги қонун лойиҳасида полиция зобитлари тўғрисидаги шахсий маълумот ёки бошқа маълумотларни тарқатишни жиноий жавобгарликка тортадиган моддасини қўллаб-қувватлаш  фонида бошланди. Бунинг учун бир йиллик қамоқ жазоси ва 45 минг евро жаримага тортиш белгиланди. Танқидчилар томонидан ушбу ҳужжат сўз эркинлигига қарши ҳаракат, деб баҳоланмоқда.