Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Паст Дарғом электр тармоқларидаги ҳолат бартараф этилди

2019 йил 26 август куни телеграм каналимизда Паст Дарғом электр тармоқлари корхонасидаги узундан узоқ навбат ҳақида видеолавҳа берилганди. Ушбу видеолавҳага “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ Бош директори М.Пардаев муносабат билдирди.

“Паст Дарғом туман электр тармоқларида аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларга ёрдамчи ҳисобчилардан 4 нафар ва улгуржи истеъмолчиларга 2 нафар, Мажбурий ижро бюроси томонидан 3 нафар тўлов қабул қилувчи ходимлар хизмат кўрсатиб келмоқда. Аҳолини АСКУЭ тизимига ўтказилаётганлиги ва бюджет ташкилотида ишловчи ишчи-ходимлар ҳисоб-китобга жалб қилинганлиги ҳамда улгуржи истеъмолчиларга ойни якуни билан тўловга жалб қилинганлиги сабабли истеъмолчилар сони кескин кўпайиб кетди.

Ҳозирда ушбу камчиликлар бартараф этилди”.