Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Паст Дарғом тумани бюджетига 13 миллиард сўмдан зиёд маблағ қаердан келди?

Туманда маҳалий бюжетни қўшимча манбалар ҳисобига ошириш учун муайян ишлар амалга оширилмоқда. Бундан кўзланган мақсад туман ихтиёрида қолдириладиган маблағ миқдорини кўпайтириш ва ижтимоий соҳа, халқ фаровонлигини ошириш борасидаги ишлар кўламини кенгайтиришдан иборат.

Жумладан, жорий йил якунига қадар туманда 88 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган. Муҳими, 1269 та янги иш ўринлари яратилади.

Жорий йилнинг олти ойи давомида 21 та лойиҳа амалга оширилиб, 55851 миллион сўм инвестиция ўзлаштирилган. Натижада ярим йиллик якуни билан туман маҳаллий бюджетига 13 миллиард 287 миллион сўм қўшимча маблағ туширилган.

Ушбу маблағнинг 2 миллиард 800 миллион сўми туман ободонлаштириш бўлимининг моддий-техник базасини яхшилашга сарфланмоқда.

Хусусан, бўлимга замонавий техникалар келтирилиб, тош майдалаш, қум тозалаш ва бетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи фаолияти йўлга қўйилмоқда. Сентябрь ойининг якуни билан ишга тушадиган ушбу цехда энг замонавий технологиялар ўрнатилган.