Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Паст Дарғом туманида қамоққа олиш эҳтиёт чорасини ўзгартириб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Паст Дарғом тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.О. фуқаро М.Ш.нинг ишончига кириб, унинг турмуш ўртоғи А.У.га нисбатан жиноят иши доирасида қўлланилган қамоққа олиш эҳтиёт чорасини танишлари ёрдамида 10 000 АҚШ доллари эвазига ўзгартириб, қамоқдан чиқариб беришни ваъда қилиб, шундан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.