Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Паст Дарғом ва Ургут туманларидаги иккита аҳоли пунктига ичимлик сув тармоғи тортилди

"Самарқанд сув таъминоти" МЧЖ томонидан Паст Дарғом тумани "Бахшибойи" маҳалласида 400 метрли ичимлик суви тармоғи тортилди. Натижада маҳалладаги 39 хонадонда истиқомат қилувчи 193 нафар аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланди.

Худди шундай Ургут тумани "Оқмачит" маҳалласида ҳам 400 метрли ичимлик суви тармоғи тортилган.

"Самарқанд сув таъминоти" МЧЖ ахборот хизматига кўра, йил давомида республика Инвестиция дастури ҳамда “Обод қишлоқ” дастурлари асосида асосий эътибор аҳолини марказлашган ичимлик суви билан таъминланиши даражаси паст бўлган Оқдарё (16 фоиз), Иштихон (23 фоиз), Нуробод (24 фоиз), Жомбой (26 фоиз), Каттақўрғон (25 фоиз), Нарпай (42 фоиз), Қўшработ (45 фоиз), Паст Дарғом (57 фоиз) туманларига қаратилиб, яна 58 минг аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланиши режалаштирилган.