Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Паст Дарғомда 17466 гектар суғориладиган ерга ғалла экилди

Паст Дарғом туманидаги “Зарафшон” фермер хўжалиги даласида тумандаги фермер хўжаликлари раҳбарлари ҳамда туман қишлоқ хўжалик соҳаси ходимлари учун семинар ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Ш.Тешаев, Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари А.Нурқулов иштирок этди.

Семенарда туманнинг 2020 йил ҳосили учун қишлоқ хўжлиги соҳасида бажарилаётган ишлар муҳокама қилинди. Жумладан, кузги шудгорлаш, ғалла майдонларини суғоришнинг бугунги ҳолати таҳлил қилинди. Жумладан, ғалланинг ҳолатига қараб суспензия қилиш, қишлоқ хўжалиги техникаларини йиғиш ва таъмирлаш бўйича зарур тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Тадбир давомида қишлоқ хўжалиги техника воситалари ҳамда ғалла парвариши учун зарур бўлган дори воситалари кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

Маълумот учун, туманда 2020 йил ҳосили учун 17466 гектар суғориладиган ерга ғалла экилган. Бошқа экинлар учун 14 868 гектар майдонда кузги шудгорлаш ишлари бажарилиши режалаштирилган.

Паст Дарғом тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.