Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Паст Дарғомда аёл тадбиркор кредит асосида иш бошлади

Самарқанд вилояти бўйича банклардан тадбиркорлик билан шуғулланиш истагидаги фуқароларга 15,408 миллион сўм миқдорида кредит маблағи тақдим этилган. Натижада бугун вилоятда 850 нафарга яқин фуқаро иш билан таъминланди.

Жумладан, Паст Дарғом тумани Тор ариқ маҳалласида жойлашган “Сайдинг қўявер сайёд” масъулияти чекланган жамияти шу каби кредитлар асосида иш бошлаган корхоналардан бири саналади.

- 2019 йил август ойида “Халқ банки” томонидан корхонамиз фаолиятини йўлга қўйиш учун 250 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит олиб, тикув машиналари харид қилдик, - дейди корхона раҳбари Наргиза Бобомуродова. - Натижада тикувчилик ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси қурдик. Ишни жорий йилнинг сентябрь ойида бошладик. Бугунги кунда 10 нафар фуқарони доимий иш билан таъминладик. Яқин келажакда яна 15 та янги иш ўрни яратишни режалаштирганмиз.