Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Паст Дарғомда имтиёзли кредит маблағини талон-торож қилган МЧЖ раҳбари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Паст Дарғом тумани бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Текширувда, “N.” МЧЖ раҳбари М.М. "МДФ" эшикларини ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарини харид қилиш учун ҳудуддаги тижорат банкдан ажратилган 837,2 миллион сўмлик кредит маблағини талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.