Паст Дарғомда қарздор тадбиркор корхонасининг 10,8 миллиард сўмлик мулкини аукцион савдосига чиқарди
- 01.11.2024 16:50
- 186
- Самарқанд
Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг қарорига асосан “Ҳ. К.” хусусий корхонасидан ундирувчи “Ипотека-Банк” АТИБ фойдасига жами 948,7 минг АҚШ доллари миқдорида кредит қарздорлиги муддатдан олдин ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати МИБнинг вилоят бошқармаси иш юритувига келиб тушган.
- Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида гаровга қўйилган қарздор “Ҳ. К.” хусусий корхонасига тегишли бўлган мулк аукцион савдосига чиқарилди, - дейди Бюронинг вилоят бошқармаси инспектори Фирдавс Халилов. - Яъни, қарздорнинг Паст Дарғом тумани, Кимёгарлар маҳалласида жойлашган, умумий ер майдони 29125,8 кв.м бўлган кабель ва кабель маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи биноси (ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан) тарафлар ўртасида 10,8 миллиард сўмга баҳоланган ҳолда электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази орқали “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида сотиш учун чиқарилган.