Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Паст Дарғомдаги “муштумзўрлик” бўйича жиноят иши қўзғатилди

Бугун ижтимоий тармоқларда Паст Дарғом туманидаги буюм бозорида фуқарони бир неча киши калтаклагани акс этган видео тарқалган эди. Кўп ўтмай вилоят ИИБ томонидан мазкур иш ўрганилаётгани ва жазо муқаррар бўлиши ҳақида баёнот берилди.

Маълум бўлишича, мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган.

“2021 йил 24 ноябрь куни Паст Дарғом тумани “Қатортерак” маҳалласида яшовчи А.Б. тумандаги буюм бозорида ўзининг таниши Н.С.ни кўриб қолиб, ўзаро тортишиб қолиши натижасида улар ўртасида жанжал юзага келган.

Жанжал давомида А.Б. Н.С.ни уриб, унга тан жароҳати етказган.

Ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан фуқаро А.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади ИИБ хабарида.