Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Пастдарғомлик «Адолат»чилар 10 гектар боғ яратяпти

“Ҳаракатда баракат”, дейди дони халқимиз. Шу боис озгина ҳаракат қилсак, ҳалол меҳнатимиз орқасидан турмуш фаровонлигига, фарзандларимизнинг баркамол вояга етишига, юртимизнинг янада равнақ топишига ҳисса қўшган бўламиз.

Бугун "Адолат" СДП фаоллари айни шундай ғоя билан иш олиб бормоқда. Яқинда партиядан сайланган депутат эҳтиёжманд фуқароларга мевали кўчатлар тарқатган бўлса, пастдарғомлик партия фаоллари яна бир хайрли ишга қўл урди.

Хусусан, "Адолат" СДП туман Кенгаши "Аёллар қаноти" раиси Гулмира Бобоева ташаббуси билан тумандаги "Хончорбоғ" маҳалласи ҳудудида 10 гектар ерда боғ ташкил этилмоқда.

Айни пайтда "Адолат боғи"га мевали дарахтлар кўчатини экиш учун тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Ушбу эзгу ташаббусда "Адолат посбонлари" жамоаси фаол иштирок этмоқда.

- Ҳукуматимиз томонидан биз аёлларнинг адолат, эркинлик, ҳуқуқ ва бурчларимизни таъминлаб, кўрсатилаётган эъзоз ва эҳтиром, ғамхўрликка  жавобан ҳалол меҳнатимиз, жамиятдаги фаоллигимиз билан муносиб ҳисса қўшишимиз лозим, - дейди Гулмира опа Бобоева. – Шу мақсадда халқимиз дастурхонини сархил мевалар билан тўлдириш учун олманинг “Сўх гузали” навини келтирдик. Туман ҳокимлиги томонидан ажратилган 10 гектар ерда боғ яратиш ишларини олиб боряпмиз.

“Адолат” СДП вилоят кенгаши ахборот хизмати.