Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Паст Дарғомда аёллар қандай имкониятларга эга бўляпти?

Туман ҳокимлигидан берилган маълумотга кўра, ўтган йилда 6 нафар хотин-қизларга бошланғич тўловларсиз уй-жой берилган. 174 нафарига моддий ёрдам, 187 нафар ногиронлиги бўлган хотин-қизга реабилитация воситалари, 18 нафар хотин-қизга 85 миллион сўмлик тиббий ёрдам кўрсатилган. 12 нафар хотин-қизга зарур қурилиш материаллари, камбағаллик рўйхатида бўлган 102 нафар хотин-қиз бандлигини таъминлаш учун замонавий тикув машиналари берилган.

Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва манзилли ҳал этиш мақсадида жорий этилган “Аёллар дафтари”га 9 та мезон асосида 3 202 нафар хотин-қиз киритилган.

Жорий йилнинг ўтган даврида 65 нафар хотин-қиз тадбиркорликка ўқитилиб, 110 нафарининг бандлиги таъминланган, 104 нафарига ўзини ўзи банд қилиш мақсадида тикув машиналари берилган.

Дарвоқе, Президентимизнинг Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан жамият ҳаётида фаол бўлган бир гуруҳ аёллар ва қизларни мукофотлаш тўғрисидаги фармонига кўра, тумандаги 12-мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси Вера Давляканова II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан тақдирланди.