Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Пастдарғомлик фуқаро ўқ отар қуролни ўз ихтиёри билан топширди

Паст Дарғом тумани Дурмонсой МФЙда яшовчи, 1992 йилда туғилган фуқаро О.Ю. яшаш уйининг ертўласини тартибга келтираётган вақтида, марҳум бобоси Ў.О.га тегишли бўлган “ТОЗ-8” русумли, 5,6 калибрли, 1 стволли, 1964 йилда ишлаб чикарилган ўқ отар қуролини топиб олади.

Вилоят ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тарғибот ва тушунтириш ишлари натижасида фуқаро О.Ю. мазкур ўқ отар қуролни ўз ихтиёри билан ички ишлар ходимларига топширди.

Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси фуқароларимиздан бу борадаги ишларда жонбозлик кўрсатишларини сўрайди.