Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Пахтачи тумани ИИБга раҳбар тайинланди

Пахтачи тумани ҳокимлигида Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи Ш.Раҳмонов иштирокида туманда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг аҳволи, шахсий таркиб ўртасидаги хизмат интизоми ҳамда қонунчиликка риоя қилиш масалаларига бағишланган учрашув ўтказилди.

Учрашув аввалида Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан майор Аҳмедов Мухтор Қиличевич туман ИИБ раҳбарлигига тайинлангани маълум қилинди.

Йиғилишда ҳудуддаги криминоген вазият, ходимлар томонидан хизматда йўл қўйилаётган камчиликлар танқидий муҳокама қилиниб, амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгиланди.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.