Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Пахтачи туманида икки фуқаронинг жанжали тарафлардан бирининг ўлимига сабаб бўлди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси, яъни қасддан одам ўлдириш билан боғлиқ жиноят иши қўзғатилган.

Вилоят прокуратураси ахборот хизматининг маълум қилишича, машъум воқеа 18 февраль куни содир бўлган. И.Ш таниши Р.Р билан ўрталарида келиб чиққан ўзаро келишмовчилик сабаб унга ошхона пичоғи билан тан жароҳати етказган. Оқибатда Р.Р олган тан жароҳати туфайли вафот этган.

Туман прокуратураси томонидан мазкур ҳолат юзасидан И.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Пахтачи туманидаги 25-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида вилоят прокурори Р.Машарипов, вилоят ИИБ бошлиғи Ш.Раҳмонов, туман ҳокими М.Ҳамдамов маҳалла оқсоқоллари, туман имом-хатиби, тумандаги мутасадди идора ва ташкилот раҳбарлари ҳамда кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама ўтказган.

Муҳокама давомида ушбу жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари юзасидан масъул раҳбар ва ходимларнинг тушунтириш ва изоҳлари эшитилган.

Якунда бу каби жиноятларнинг олдини олиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинган.