Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Пахтачида юз берган портлаш юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Вилоят ИИБ хабарига кўра, Пахтачи туманида содир бўлган ёнғин ҳолати юзасидан ЖКнинг 259-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, судга оид тиббиёт, ёнғин-техника ва судга оид баҳолаш экспертизалари тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, кеча тунда Пахтачи тумани “Янгиобод” МФЙда жойлашган аҳолига суюлтирилган газ қуйиш шохобчаси ҳудудида ёнғин-портлаш содир бўлгани хабар берилганди.

Ёнғин натижада газ қуйиш шохобчаси ҳудудида бўлган 3 та “ИСУЗУ” русумли автомашина ва уларда сиғими 50 литрли суюлтирилган углеводород газлари бўлган баллонлар ёниб зарарланган. Дастлабки маълумотда ҳодиса оқибатида бир нафар фуқаро тан жароҳати олгани хабар қилинган.

Расмий маълумотда ҳодиса шохобчадаги “МАН” русумли суюлтирилган газ ташувчи автомашинадан газни захира сиғимига бўшатиш жараёнида техника хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши оқибатида юзага келганлиги тахмин қилинаётгани айтилган.