Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Пахтачининг "Ёш китобхон" танлови ғолиблари кимлар бўлди?

Ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини ошириш ва уларни бадиий адабиётга бўлган қизиқишларини кучайтириш мақсадида "Ёш китобхон" Республика танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Унда 350 иштирокчи орасидан 15 нафар юқори натижаларни эгаллаган ўқувчилар “Бадиий асар билимдони" ва "Тезкор савол-жавоб" шартлари асосида ўзаро беллашди.

Танлов ҳайъати хулосасига кўра, 15-19 ёшлилар ўртасида тумандаги 25-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Назокат Эшбўтаева, 20-30 ёшлилар ўртасида Самарқанд давлат университети талабаси Муниса Шамсиева 1-ўринни эгаллаб, вилоят босқичига йўлланма олди.

Абдумажид Ҳусанов,

Жамолбек Саломов (фото).