Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Пайариқ мол бозоридаги савдо жанжал билан якунланди

Жорий йилнинг 13 январь куни тахминан соат 08:30 ларда 27 ёшли Ф.М. Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги мол бозорида 25 ёшли У.И.га қорамол сотаётган вақтида нарх юзасидан тортишиб, ўзаро жанжаллашиб қолишади. Сўнг Ф.М. қаттиқ жисм билан У.И.ни бош қисмига зарб билан урган. Оқибатда У.И. тан жароҳати олиб, Пайариқ тумани марказий шифохонасига мурожаат қилгани маълум бўлди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Судга оид тиббий экспертизанинг хулосасига кўра, У.И. оғир тан жароҳатлари олганлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан жорий йил 23 январь куни Пайариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ф.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ф.М. гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.