Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Пайариқда “Имом Бухорий авлодлари боғи” яратилди

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси асосида эълон қилинган "Долзарб 40 кунлик" доирасида Пайариқ тумани Хўжа Исмоил шаҳарчасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги раҳбарлигида вилоят диний соҳа вакиллари томонидан “Имом Бухорий авлодлари боғи” барпо этилди.

Тадбир аввалида ўтганлар хотирасига бағишлаб Қуръон тиловат қилинди. Вилоят ҳокимининг диний ва жамоат ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Д.Мамадқулов ва вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Хайрулло домла Сатторов ушбу эзгу ташаббус – “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг глобал мураккаб экологик вазиятни юмшатиш ва атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш ҳамда инсон саломатлигини мустаҳкамлашдаги юксак аҳамиятини қайд этди.

Сўнгра боғ учун ажратилган ҳудудда кўчат ўтқазишга киришилди. 1 гектар ҳудудга 1500 тупдан зиёд мевали ва манзарали дарахт кўчати ўтқазилди.