Пайариқда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқариш ҳолати аниқланди
- 06.11.2024 17:51
- 431
- Самарқанд
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пайариқ тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.У. “P.F.” МЧЖга қарашли бинода яширин цех ташкил этиб, ҳеч қандай ҳужжатсиз ёғ ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланаётгани аниқланган. Департамент хабарига кўра, ушбу цехдан 6,8 тонна пахта хом ашёси, 2 тонна техник чигит, 126 кг. истеъмолга яроқсиз ёғ ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар-моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.