Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Пайариқда тергов жараёнида яна бир жиноят фош этилди

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан тергов ҳаракатлари олиб борилаётган жиноят иши бўйича, 2020 йил 17 январь куни тахминан соат 13:00 ларда, Самарқанд вилояти Пайариқ туманида истиқомат қилувчи фуқаронинг уйида ўтказилган тинтув жараёнида мато бўлагига ўралган ҳолатда 16,4 грамм опий (кўкнор) гиёҳвандлик воситаси ҳамда ётоқхонадаги сандиқнинг ичидан тегишли ҳисобга қўйилмаган, экспертиза хулосасига кўра, отиш учун яроқли бўлган 1 дона “МС-20” русумли қўш отар қурол ва унинг 3 дона ўқларини қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Пайариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми (гиёвандлик воситалари ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) ва 248-моддаси 1-қисми (қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига қонунга хилоф равишда эгалик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.