Пайариқда томорқачилик кластери фаолият бошлади
- 22.08.2024 10:19
- 44
- Самарқанд
“Tomorqa Emalach Servis” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги ушбу томорқачилик кластери тумандаги Гулзор маҳалласи ҳудудида ташкил этилди.
Кластернинг илк иш фаолиятига бағишланган тадбирда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси ўринбосари Ш.Тешаев, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси мутасаддилари, туман ҳокимлиги ҳамда соҳа вакиллари иштирок этди. Унда кейинги йилларда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасига, хусусан, томорқачиликни ривожлантириш, ундан самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги таъкидланди.
Тадбир давомида ушбу томорқачилик кластерининг мавжуд имкониятлари кўздан кечирилди. Маълум қилинишича, кластер аҳолига кўчатчилик иссиқхонаси ташкил этиш, техника паркидан фойдаланиш, юк сақлаш омборхонаси, совуткичли омборхона, уруғ, кўчат, ўғит, кимёвий воситалар дўкони каби 12 та йўналиш бўйича томорқа хизматларини кўрсатади.