Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Пайариқда хонадонида гиёҳвандлик ўсимлигини ўстирган 81 ёшли фуқарога жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган “Қорадори 2021” тезкор профилактик тадбири давомида Пайариқ тумани Эшимоқсоқ қишлоғида яшовчи 81 ёшли А.Ҳайитнинг яшаш уйи томорқа қисми кўздан кечирилганда, у ерда гиёҳвандлик ўсимлигига ўхшаш ҳамда агротехник ишлов берилиб, парваришлаб келинаётган экинлар мавжудлиги аниқланиб, холислар иштирокида ўсимликлар ҳужжатлаштирилиб олинган.

Фуқаро А.Ҳайитнинг уйидан расмийлаштириб олинган 23 туп ўсимлик юзасидан суд-кимёвий экспертиза тайинланган бўлиб, унинг якунига кўра мазкур ўсимлик таркибида гиёҳванд модда опий гуруҳи алкалоидлари морфин, кодеин ва тебаин мавжуд бўлиб, бу ўсимликлар кўкнори гиёҳвандлик ўсимлиги эканлиги аниқланган.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Пайариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан АҲайитга нисбатан Жиноят кодексининг 270-моддаси 2-қисми “а” банди (илгари гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятни содир этган шахс томонидан тақиқланган экинларни етиштириш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов жараёнида аниқланишича А.Ҳайит муқаддам мазкур модда билан судланганлиги аниқланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.