Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Пайариқлик Иззатулла Раҳмонов ютуқли чек ўйинида велосипед ютди

Давлат солиқ қўмитаси томонидан ҳар ойда ўтказиб келинаётган ютуқли чек ўйинларининг жорий йилдаги дастлабки тиражи 2021 йил 30 январь куни бўлиб ўтган эди.

Ушбу тиражда Пайариқ туманида истиқомат қилувчи Иззатулла Раҳмонов велосипед ютиб олди.

Унинг айтишича, АЁҚШда амалга оширган 35 минг сўмлик хариди учун олган чекини рўйхатдан ўтказган. Ютуқли чек ўйини совринини вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Фаррух Ахмеджанов топширди.

Жорий йилдан бошлаб ютуқли ўйинларда совғалар сони 25 тага етказилди. Супер ютуқ сифатида ҳар бир тиражга Chevrolet Spark қўйилмоқда. Навбатдаги тираж ўтказилишига ҳам оз фурсат қолди. Амалга оширган харидингиз учун чекни рўйхатдан ўтказинг: бу билан давлат бюджетига тушум тушишини таъминлашингизни ва ютуқ соҳиби бўлишингизни унутманг!