Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Пенсия жамғармаси бошлиғи фаол ёшларга китоб совға қилди

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи Зайниддин Жўраев тизимда фаолият юритаётган ёш ходимлар билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан 2019 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури ижроси ҳамда 2020 йил учун белгиланган вазифалар, устувор йўналишлар муҳокама қилинди. Президентимизнинг ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича илгари сурган 5 та муҳим ташаббус бўйича амалий ишларга доир тавсиялар, тушунчалар берилди. Вилоятнинг туман ва шаҳарларида меҳнат қилаётган соҳа мутахассисларининг фикр-мулоҳазалари тингланди.

Тадбир якунида тизимда намунали фаолият олиб бораётган, ташуббускор бир гуруҳ ёшларга бадиий китоблар совға қилинди.

Фаррух ШОДИЕВ.