Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Пенсия ва нафақа тайинлаш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар сони ўзгартирилди

Фуқароларга ногиронлик нафақаси тайинланишида улардан нафақа тайинлаш учун меҳнат дафтарчаси нусхасини сўраш бекор қилинди. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси матбуот хизматидан маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги “Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун вақтинчалик меҳнат гувоҳномасини жорий этиш тўғрисида”ги қарорига кўра бу борада ўзгартиришлар қилинмоқда.

Шунингдек, буйруқ билан вақтинча меҳнат гувоҳномаси асосида фаолиятини амалга оширган фуқаролар учун пенсия ёки нафақа тайинланишида уларнинг ушбу фаолият турларини иш стажи ҳисобида инобатга олишнинг асословчи ҳужжат сифатида вақтинчалик меҳнат гувоҳномаси нусхаси тақдим қилиши белгиланди.