Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Пиёда ёки велосипедда юриш соғлиқ учун фойда

Вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси “22 сентябрь – Халқаро автомобилсиз куни” муносабати билан Самарқанд шаҳрида оммавий тадбирлар ўтказди.

Хусусан, шаҳарнинг Чорсу галереяси олдидан старт олган велосаёҳат Ислом Каримов кўчаси бўйлаб давом этди. Ташкилот раҳбарлари, ҳаваскорлар ва велопойгачилар велосипедларда сайр қилаётганини кўрган пиёдалар ҳам уларга ҳамроҳлик қилишди. Тадбир давомида велоспортчилар иштирокида “Мастер класс” ташкил этилди.

Шунингдек, барча шаҳар ва туман марказларида ҳокимлаклар, корхона ва ташкилот раҳбарлари бошчилигида оммавий юриш марафони, велосипедда ҳарактланиш, эрталабки бадантарбия каби оммавий спорт тадбирлари ўтказилди.

Вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси ахборот хизмати.