Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Полигонда масофадан бошқариладиган артиллерия қуроли синовдан ўтказилди

Марказий ҳарбий округ ҳудудидаги “Каттақўрғон” дала ўқув майдонида такомиллаштирилган жанговар техника ва қуроллар устида синовлар олиб борилмоқда.

Изланишлар натижасида “БТР-80” техникасига 120 миллиметрли “Nona” ўзиюрар артиллерия техникаси ва қуроли янгитдан модернизация қилинди. Занжирли артиллерия техникаси шинали зирҳли техникага алмаштирилди. Натижада тезлик соатига 25 километрдан 80 километрга ошди. Ҳаракатланиш давомида нишонларни яксон қилиши кўрсаткичи сезиларли даражада юқорилагани кузатилди. Полигонда Мудофаа вазирлиги ва ҳарбий округ артиллериячилари техника ва қуролни жанговар имкониятлари ўрганишди.

Шунингдек, полигонда “Бўрон” дея ном берилган “GM-21 MK” русумли “КамАЗ” ва “Урал” техникасига ўрнатилган 122 миллиметрли “ДМ-21” маркали ўзиюрар артиллерия тўп-ракетасини масофадан бошқариш ва отиш ишлари ҳам ҳарбийлар синовидан ўтказилди.

Марказий ҳарбий округ ахборот хизмати.