Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Пойтахт кўчаларида беҳуда ёниб турган чироқлар ва реклама иллюминацияларини ўчириш бошланди

Энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш, шунингдек, куз-қиш мавсумида ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш ва истеъмолчиларга бир маромда етказиб бериш мақсадида «Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси» АЖ томонидан Тошкент шаҳрида электр энергияси сарфини 10 фоизга тежаш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Бунга кўра, жамият тасарруфидаги барча туман электр таъминоти корхоналари томонидан истеъмолчиларни электр энергиясидан самарали ва оқилона фойдаланишларини таъминлаш мақсадида жойларда тарғибот–ташвиқот тадбирлари ва кечки рейд тадбирлари ўтказилмоқда.

Жумладан, пойтахт кўчаларида беҳуда ёниб турган чироқлар ва реклама иллюминацияларини ўчириш бошланди.