Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Права”ни янгисига алмаштириш учун қайта имтиҳон топшириш керакми?

Кейинги пайтларда халқ ўртасида ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштиришда қайта имтиҳон топшириш керак бўлади, деган нотўғри маълумот тарқала бошлади.

Давлат хизматлари агентлиги вазиятга аниқлик киритди.

"Аҳолига қулай бўлиши учун, эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш 2022 йил 31 декабрга қадар давом этади. Бунда Давлат хизматлари марказларида кўрсатилаётган барча хизматлар каби ортиқча бюрократиясиз, соддалаштирилган тартиб амал қилади.

Яъни, қайта имтиҳон варақаси талаб этилмайди.

Эслатиб ўтамиз, хизматдан фойдаланиш учун паспорт, эски ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талонини тақдим этиш ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг 70 фоизи (бугунда 189 000 сўм) миқдоридаги тўловни амалга ошириш лозим", дейилади вазирлик баёнотида.