Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Президент Озарбайжонга боради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 14-15 октябрь кунлари Боку шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг еттинчи саммитида иштирок этади.  

Саммитда Туркий кенгашга аъзо давлатлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикасининг тўла ҳуқуқли аъзо сифатида Ташкилотга қўшилиши тўғрисида Қўшма баёноти қабул қилинади.

Президентимиз Бокуга ташрифи доирасида саммитда иштирок этадиган делегациялар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказади.

www.president.uz