Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Президент раислигидаги йиғилишда Жомбойдаги корхона ўрнак қилиб кўрсатилди

Давлат раҳбари иштирокидаги йиғилишда йил якунига қадар биржаларга ўз маҳсулотини олиб чиқадиган маҳаллий тадбиркорлар сонини камида 2 бараварга, маҳсулотлар турини эса 5 бараварга ошириш зарурлиги қайд этилди.

Ҳозирда 45 мингдан зиёд маҳаллий саноат корхоналарининг бор-йўғи 7 фоизи биржага ўз маҳсулотини чиқараётгани танқид қилинди.

Жомбой туманидаги ғишт ишлаб чиқарувчи корхона ўз маҳсулотини биржага олиб чиқиши натижасида 21 миллиард сўмлик даромад олган. Уйчи туманидаги бетон қоришмаси ишлаб чиқарувчи корхона 10 миллиард сўмлик маҳсулотини биржа орқали сотган.

Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари томонидан бу тажриба жойларда йўлга қўйилмагани Президент томонидан танқид қилинди.

24 та туман қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослашди. Ушбу туманларда жорий йилда умумий қиймати 1,6 миллиард долларлик 150 та лойиҳани амалга ошириш режа қилинган.

Лекин, бугунги кунда гипсокартон, қуруқ қурилиш қоришмалари, лак-бўёқ, кафель, мих каби маҳсулотларни биржага қўйиш бўйича чекловлар мавжуд.